Линклар

Собирийнинг аризаси маҳкамада кўрилди


Эрон маҳкамаси америкалик журналист Рухшона Собирийнинг аввалги суд ҳукми юзасидан даъво аризасини кўриб чиқди.

Эрон ва Америка фуқаролигига эга 32 яшар журналист Эронга қарши жосуслик қилишда айбланиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Журналист ҳимоячилари суд ҳукмини асоссиз дея, унинг бекор қилинишини сўраб арз билан юқоритурувчи маҳкамага мурожаат этган эди.

Яқин кунлар ичида суд Рухшона Собирий шикоятини ўрганиб, қарор чиқариши керак. Қўшма Штатлар ҳам эронлик журналистга қўйилган айблов мутлақо асоссиз эканини айтиб, Эрон ҳукуматини Собирийни озод этишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG