Линклар

Афғонистонда норозилик намойиши ўтмоқда


Бугун Афғонистон пойтахти Кобулда талабалар Афғонистондаги ҳаво ҳужумларида юз берган ўлим ҳолларига норозилик билдириб намойиш ўтказди.

Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари амалга оширган сўнгги ҳаво ҳужумларида юздан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган.

Кобул кўчаларида аксиламерика кайфиятидаги шиорларини кўтариб олган талабалар халқаро кучларнинг ҳаво ҳужумлари юзасидан тергов ўтказилишини талаб этишди.

Қўшма Штатлар ҳам Афғонистондаги сўнгги ўлим ҳоллари юзасидан қўшма текширув ишлари олиб боришини ваъда қилган.

Шунингдек, бугун Афғонистонда рўй берган икки портлашдан камида 11 одам ҳалок бўлган.

Мамлакат шарқидаги Покистонга яқин Нангаҳор вилоятида ишчиларни олиб кетаётган юк машинаси минага дуч келиб портлаши натижасида 8 одам, Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятидаги портлаш оқибатида эса камида уч одам ҳаётдан кўз юмган.
XS
SM
MD
LG