Линклар

Карзай Меркел билан учрашди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Берлинда Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Германияга келишдан аввал Афғонистон раҳбари Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама ва Покистон президенти Осиф Али Зардорийлар иштирокидаги уч томонлама музокараларда қатнашган эди.

Учала президент Покистон ва Афғонистон оралиғидаги тоғли худудларда макон топган террорчиларга қарши курашиш масаласини муҳокама этган эди. Афғонистондаги НАТО қўмондонлиги остидаги халқаро кучлар таркибига Германия ҳарбий контингенти ҳам киради.
XS
SM
MD
LG