Линклар

Ненси Пелоси Бағдодга борди


Ироқ ҳукумати матбуот вакилининг билдиришича, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси олдиндан эълон этилмаган ташриф билан Бағдодга келган.

Пелоси хоним Ироқ бош вазири Нури ал Маликий ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан сўзлашувлар ўтказади. Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ҳам Ненси Пелосининг Ироққа сафар қилаётганини тасдиқлади.

Элчихона вакилларига кўра, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси раиси Американинг Ироқдаги ҳарбийлари билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG