Линклар

Покистонда Толибон билан тўқнашувлар давом этмоқда


Покистон расмийлари Свот водийсида коммендантлик соатини вақтинча тўхтатганидан фойдаланиб, минглаб аҳоли минтақани тарк этмоқда.

Покистон армияси ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Водийдан қочган юз минглаб одамлар бошқа минтақалардаги яқинлари ёхуд қочқинлар лагерларидан паноҳ топмоқда.

Покистон ҳукумати Толибон назоратидаги Свот водийси ва унга туташ Шангла, Дир ва Бунар туманларини бомбардимон қиларкан, аҳолини водийни тарк этишга чақирмоқда.

Армия матбуот вакили Атҳар Аббос операция бошланганидан бери 500га яқин жангари йўқ қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG