Линклар

Вашингтон ҳаво ҳужумларига тўсқинлик қилмайди


Президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Вашингтон Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг ҳаво ҳужумларига тўсқинлик қилмаслигини баён қилди.

“Лекин,- дея қўшимча қилди Жэймс Жонс АВС каналига берган суҳбатида,- Қўшма Штатлар тинч аҳоли орасидаги талафотларни камайтириш чораларини кучайтиради”.

Якшанба куни Кобулда юзлаб талабалар ўтган ҳафта юздан ортиқ одамни ҳалок қилгани айтилаётган АҚШ қўшинларининг ҳаво ҳужумига норозилик билдириб, намойишга чиқди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳам тинч аҳоли орасида талафотларга сабаб бўлган ҳужумни қоралади.

АҚШ ҳарбийлари воқеа юзасидан тергов ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG