Линклар

АҚШда чўчқа гриппига чалинганлар сони кўпаймоқда


Қўшма Штатларда икки ярим мингдан ортиқ одамда H1N1 вируси аниқланди.

Якшанба куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази касалликнинг 278та янги ҳолати аниқлангани ва чўчқа гриппи мамлакатнинг 50 штатидан 44тасига етиб борганини маълум қилди.

Ташхис қўйилган беморлар сони кейинги кунларда ошиб кетди, жума ва шанба кунлари 600га яқин одамда H1N1 вируси топилди.

Айни пайтда, Мексикада чўчқа гриппидан нобуд бўлганлар сони 48 нафарга етгани маълум бўлди.

Шанба куни Қўшма Штатларда H1N1 вируси қурбонларининг сони уч кишига етди.
XS
SM
MD
LG