Линклар

Пелоси Ироқни разведка ҳамкорлигига чақирди


АҚШ Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш жараёни бошланар экан, икки мамлакат ўртасида разведка соҳасидаги ҳамкорликни оширишга чақирди.

Якшанба куни кутилмаганда Бағдода борган Пелоси Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликий билан учрашувдан кейин, АҚШ ҳарбийларининг Ироқдан олиб чиқилиши мамлакат хавфсизлигига салбий таъсир қилмаслигини баён қилди.

Ироқда сўнгги ҳафталарда зўравонликлар кўлами ошаётган бир пайтда, АҚШ қўшнлари 30 июнгача Ироқнинг шаҳар жойларини тарк этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG