Линклар

Путин НАТО машқларини қоралади


Россия Бош вазири Владимир Путин НАТОнинг Грузиядаги ҳарбий машқлари Москва билан Вашингтон ўртасидаги алоқаларни яхшилаш уринишларига фойда келтирмаслигини баён қилди.

Токиога сафари олдидан Япония матбуотига берган суҳбатида Путин НАТОнинг жорий ҳарбий ўйинларини ўтган йили Россия билан уруш олиб борган Грузия ҳукуматига нисбатан Алянснинг хайриҳоҳлиги белгиси сифатида баҳолади.

Вашингтоннинг икки томонлама муносабатларни қайтадан бошлаш уринишларига оид саволга жавоб берар экан, Путин: “НАТОнинг минтақадаги ҳозирлиги нотўғри сигналдир”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG