Линклар

Обаманинг обрўси АҚШ рейтингидан баланд


Ipsos тадқиқот маркази президент Барак Обаманинг Араб давлатларидаги рейтинги АҚШ мамлакати рейтингидан анча юқорилигини аниқлади.

Ipsos март ойида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Ливан, Миср ва Иорданияда ўтказган сўровларда 7000 киши қатнашди.

Сўралганларнинг 33 фоизи АҚШга нисбатан ҳайриҳоҳлик билдирган ва 43 фоизи бу мамлакатга нисбатан салбий муносабатда эканини айтган.

Айни пайтда президент Обамага хайриҳоҳлар сони ўртача 48 фоизни ташкил қилган.

Обама сиёсатидан энг кўп рози бўлганлар Иорданияда экани аниқланди. Бу мамлакатда сўровга тортилганларни 58 фоизи Обамадан рози эканини айтган.

Уни энг кам маъқуллаганлар Мисрда бўлиб, у ерда Обамага хайриҳоҳлар 35 фоизни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG