Линклар

Косово серблари намойиш ўтказди


Косово полициясига кўра, минтақа шарқида уч юзга яқин этник серблар электр қуввати узиб қўйилганига қарши норозилик сифатида полицияга қарата тош отиб, ўн нафар зобитни жароҳатлаган.

Косово полицияси матбуот вакили Исмат Ҳашаний норозилар якшанба куни Доне Карминяне қишлоғига элтувчи катта йўлни тўсиб қўйганини маълум қилди.

Асосан серблар яшайдиган қишлоқларнинг баъзилари этник албанларга тегишли электр қуввати ширкатига пул тўлашдан бош тортгани боис, бир неча кундан бери электрсиз қолмоқда.

Бу қишлоқлар электр қувватини Сребиядан сотиб олиш имкони берилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG