Линклар

logo-print

Сватда талофотлар сони ортиб бормоқда


Покистон Ички ишлар вазири сўнгги тўрт кун давомида Сват водийсидаги амалиëтлар оқибатида 700дан зиёд жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Якшанба куни ҳарбийлар салкам 500 жангари маҳв қилинганини билдирди. Бироқ ҳозирча расмийлар тарқатган бу абхоротни мустақил равишда тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Тинч аҳоли эса шошилинч тарзда уруш ҳудудларини тарк этмоқда. БМТнинг билдиришича, 2 майдан буён Сват водийсини ташлаб кетган 360 минг одам қочқинлар лагерларида рўйхатга олинган.

Ўтган ҳафта бошида Сват водийсидаги жангарилар эришилган тинчлик келишуви шартларини бузиб, қўшни туманларда назорат ўрнатишга урингандан сўнг ҳукумат кучлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлади.

Бугун Пешавор шаҳри яқинида эса худкуш шахс ўз машинасини маҳаллий полиция назорат пункти олдида портлатиб юборди. Оқибатда камида олти киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG