Линклар

Хитойда ҳам чўчқа гриппи қайд этилди


Хитойда чўчқа гриппи деб номланаётган янги вирусга чаланишнинг биринчи ҳолати расман қайд этилди.

АҚШда ҳам ушбу вирусни юқтирган 2532 та одам рўйхатга олинди.

Сўнгги кунлар мобайнида H1N1 вирусини қайд этиш ҳолатлари кескин равишда ортиб, биргина жума ва шанба кунлари дунё бўйлаб салкам 600 кишининг ушбу касалга чалингани аниқланди.

Мексикада мазкур вирусдан 48 киши, АҚШда эса 3 киши ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон бўйлаб ушбу хавфли вирусни юқтирганлар сони эса 4000 дан ортган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган мазкур касаллик жаҳоннинг 30дан ортиқ давлатида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG