Линклар

Собирий озод этилиши мумкин


Эрон суди жосусликда айбланиб, саккизга йилга қамалган америкалик журналист Рухшона Собирийнинг шикоят аризасини кўриб чиқди.

Журналист адвокатининг билдиришича, суд саккиз йиллик қамоқ жазосини икки йиллик шартли ҳукмга алмаштирган. Адвокатга кўра,
Собирий яқин фурсат ичида озодликка чиқади. Бироқ ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқлагани йўқ.

АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган Рухшона Собирий ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилмоқда.

АҚШ, ЕИ ва бир қатор халқаро ташкилотлар Эрон ҳукуматини америкалик журналистни озод этишга ундамоқда.

XS
SM
MD
LG