Линклар

Афғонистон расмийси: маҳбуслар қочишига нозирлар алоқадор бўлиши мумкин


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг идораси Қандаҳордаги қамоқдан юзлаб маҳбуснинг қочишида қамоқхона нозирлари ёрдам берган бўлиши мумкинлигини эътироф этди.

Президент идораси чиқарган баёнотда маҳбусларнинг оммавий қочиши “бу ишда қамоқхона ходимларининг ҳамкорлик қилгани ва ёрдам берганидан далолат беради” дейилган.

Якшанба куни тунда 488 нафар, аксари толиб жанггарилари бўлган маҳбуслар ер остидан кавланган бир километрлик туннел орқали Қандаҳордаги қамоқхонадан қочиб кетган эди.

Толиблар туннелни кавлаш учун беш ой вақт кетганини маълум қилган.

Карзайнинг матбуот котиби Воҳид Умар маҳбусларнинг қамоқдан қочганини “бахтсиз ҳодиса” дея атади.

Маҳаллий расмийларга кўра, қочган маҳбуслардан 65 нафари ушланган.
XS
SM
MD
LG