Линклар

logo-print

Дараа шаҳрида отишма овозлари эшитилди


Сурия кучларининг Дараа шаҳрига ҳужуми, 25 апрел 2011 йил

Сурия кучларининг Дараа шаҳрига ҳужуми, 25 апрел 2011 йил

Суриянинг Дараа шаҳрида автоматлар ва артиллерия овозлари эшитилгани хабар қилинмоқда.

Душанба куни Сурия армияси аскарлари, танклари ва мерганлар президент Башар ал-Ассад режимига қарши уюштирилган намойишни тарқатиш учун Дараа шаҳрига бостириб кирган эди.

Зўравонликлар пайтида қанча талафот кўрилгани аниқ эмас.

Халқаро Амнистия ташкилоти душанба куни Дараа шаҳрида 23 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари бугун мамлакат бўйлаб ўнлаб демократия тарафдорлари ҳибсга олинганини билдирди.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари олти ҳафтадан бери ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларда хавфсизлик кучлари томонидан қарийиб 400 киши ўлдирилганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG