Линклар

Яман ҳукумати ва мухолифат келишув имзолайди


Яман ҳукумати ва мухолифат вакиллари уч ойдан бери давом этаётган бўҳронга чек қўйиш учун Форс Кўрфази давлатлари воситачилигида ишлаб чиқилган келишувни имзолаш учун 27 апрел куни Риёд шаҳрига боради.

Ямандаги ҳукмрон партия Бош котиби ўринбосари Султон ал-Бараканий Яман ҳукумати Саудия Арабистонидан келишувни Риёд шаҳрида имзолаш тўғрисида таклиф олганини маълум қилди.

Мухолифат тузган Миллий мулоқот кенгаши раиси Муҳаммад Салим Бассиндва ҳам шартномани имзолаш учун Риёдга боришини билдирди.

Шанба куни Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ўзи ва оила аъзоларига даҳлсизлик берилиши шарти билан бир ой ичида ваколатларини вице президентга топширишга рози бўлган эди.
XS
SM
MD
LG