Линклар

Украинадаги Чернобил АЭСида портлаш юз берганига 25 йил тўлди.

Сана муносабати билан ўтказилган маросимда Украина Президенти Виктор Янукович ва Россия Президенти Дмитрий Медведев ҳам иштирок этди.

1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил АЭСида рўй берган портлаш оқибатида Европанинг аксар ҳудудига радиоактив булут тарқалган.

Украина, Беларус ва Россия ғарбидаги минтақаларда яшовчи юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Хотира маросимда сўзлаган Медведев Чернобил фожиасидан чиқарилган сабоқлардан бири ҳукуматнинг шаффоф бўлиши эканини баён қилди.

- Давлатнинг вазифаси одамларга ҳақиқатни гапиришдан иборат. Биз давлат ҳар доим ҳам шундай қилмаганини тан олишимиз керак. Бундай фожиа ҳеч қачон қайтарилмаслиги учун ҳаммамиз доим ҳалол бўлишимиз керак. Қаерда қандай воқеа рўй беришидан қатъий назар ҳаммамиз бўлаётган воқеалар ҳақида аниқ маълумотлар беришимиз керак, деди Россия президенти.

Айни пайтда Беларус Президенти Александр Лукашенка бугун мамлакатнинг Чернобил фожиасидан азият чеккан минтақаларига борди.
XS
SM
MD
LG