Линклар

logo-print

Бош котиб Суриядаги вазиятдан ташвишда


БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Сурияда намойишчиларга қарши зўравонлик қилинаётганидан ташвиш билдирди.

Бу ҳақдаги баёнот билан Бош котиб БМТ Хавфсизлик кенгашида сешанба куни ўтказилган маслаҳатлашувлар чоғида чиқиш қилди.

Музокаралар ҳеч қандай қарорсиз якунланди. Бироқ маслаҳатлашувлар бугун яна давом эттирилади.

Суриянинг Дараа шаҳридан олинган хабарларга қараганда, кеча шаҳарда автоматлар ва артиллерия овозлари эшитилиб турди.

Душанба куни Сурия армияси аскарлари, танклари ва мерганлар президент Башар Асад режимига қарши уюштирилган намойишни тарқатиш учун Дараа шаҳрига бостириб кирган эди.

Зўравонликлар пайтида қанча талафот кўрилгани аниқ эмас.

Халқаро Амнистия ташкилоти душанба куни Дараа шаҳрида 23 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари бугун мамлакат бўйлаб ўнлаб демократия тарафдорлари ҳибсга олинганини билдирди.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари олти ҳафтадан бери ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларда хавфсизлик кучлари томонидан қарийиб 400 киши ўлдирилганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG