Линклар

Тожикистонда 11 киши қамалди


Тожикистонда тақиқланган исломчи гуруҳнинг 11 аъзоси 3 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар қилишича, Суғд вилоят суди судланувчиларни миллий ва диний адоват қўзғаганликда, Тожикистон конституциявий тузумига тажовуз қилганликда айбдор, деб топган.

Ўтган ойда ҳам кечагига ўхшаш судлов ўтказилган ва унда Хизб ут-таҳрирнинг 11 аъзоси узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган эди.

Хизб ут-таҳрир Тожикистонда 2001 йили ғайриқонуний ташкилот, деб эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG