Линклар

logo-print

Пекин Ашхободга 4,1 млрд $ беради


Хитой Туркманистонга қўшимча 4,1 млрд долларли кредит берадиган бўлди. Расмий маълумотларга қараганда, бу қарзни Туркманистон табиий газ билан тўлайди.

Давлатга қарашли “Туркмангаз” компаниясига кўра, Хитойдан олинган қарз Жанубий Иолотан конида газ қазиб олиш ҳажмини кенгайтириш ва умуман Туркманистоннинг экспорт имкониятларини кучайтиришга йўналтирилади.

Ашхобод 2009 йили ҳам Пекиндан 4 миллиард долларли кредит олган эди.

Туркманистон – Хитой газ қувури 2009 йилнинг охирида фойдаланишга топширилган эди.
XS
SM
MD
LG