Линклар

Лукашенко Януковични "битлиқи", деб ҳақорат қилди


Кеча Украинадаги Чернобил АЭСида портлаш юз берганига 25 йил тўлди.

Сана муносабати билан ўтказилган маросимда Украина Президенти Виктор Янукович ва Россия Президенти Дмитрий Медведев иштирок этди.

Чернобил ҳалокатидан жуда катта зарар кўрган Белоруссия президенти Александр Лукашенко маросимда иштирок этмади. Украинага бормагани сабабини сўраган журналистларга жавоб берар экан, у Украина президентини “битлиқи”, деб атади.

Лукашенко, шунингдек, Европа Комиссияси раҳбари Мануэл Баррозони “эшак”, деб ҳақорат қилди.

Европа Иттифоқидан раҳбариятидан олинган маълумотга қараганда, Чернобил ҳалокати оқибатларини бартараф этишга кўмак кўрсатувчи донор давлатларнинг Киев анжуманида қатнашишга Баррозо унга Лукашенко иштирок этмаган тақдирдагина рози бўлган.

АҚШ ва ЕИ фикрича, Лукашенко авторитар режим раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG