Линклар

Ўзбекистон йўл қуриш учун қарз кўтарди


Ўзбекистон ҳукумати Осиё тараққиёт банкидан 240 млн доллар ҳажмида кредит олди. Регнум агентлигига кўра, бу маблағ Ўзбекистонни Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан боғловчи Миллий автомобил йўлини қуришга сарфланади.

Ўзбекистонга Осиё тараққиёт банки томонидан 25 йилда қайтариш шарти билан берилган 250 млн долларли қарз “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” йўлининг 85 километрли қисмини реконструкция қилишга сарфланади.

Ўзбекистоннинг Миллий автомобил йўли қурилиши умумий қиймати 600 млн долларли лойиҳа бўлиб, у 2010 йил апрелида Осиё тараққиёт банки томонидан маъқулланган эди. Тошкент банкдан 2010 йилнинг майида олган115 млн долларли биринчи транш “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” йўлининг 50 километри реконструкциясига йўналтирилган.
XS
SM
MD
LG