Линклар

Бишкек конларни Тошкентдан қайтариб олмоқчи


“Қирғизгаз” ҳиссадорлик жамияти бош директори Тургунбек Кулмурзаевнинг фикрича, Қирғизистон ҳукумати ва Жўғўрқу Кенеши Қирғизистон ҳудудидаги “Шимолий Сўх” газ омборини, “Шимолий Сўх” ва “Чўнғара-Ғалча“ газ ва нефт конларини Ўзбекистондан қайтариб олиш масаласини кўтариши керак.

Бундай баёнот билан “Қирғизгаз” раҳбари 26 апрел куни чиқиш қилди.

У тилга олган объектлар Боткен вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб уларни Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтегаз” давлат компанияси эксплуатация қилади.

Кулмурзаевга кўра, Боткен вилояти ҳудудида Ўзбекистон фойдаланиб келаётган газ ва нефт конлари сони қарийб 37 тадир.

“Ўтган йили бу конлардан 2 млн куб метр газ ва ярим млн тонна нефт қазиб олинган”, деб хабар қилди Кулмурзаев.
XS
SM
MD
LG