Линклар

Сешанба куни Муаммар Қаддафий қўшинлари Мисрата портини ракета ва миномётлардан ўққа тутди.

Мисрата порти орқали ливиялик исёнчиларга ёрдам етказилаётгани маълум ва Қаддафий ташқи кучларнинг исёнчилар билан алоқасини узишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда Буюк Британия Мудофаа вазири Лиам Фокс НАТО кучлари ва исёнчилар Мисрата шаҳрида Қаддафийга қарши курашда муайян ютуқларга эришганини маълум қилди.

- Мисратада маълум муваффаққиятга эришилганини кўриб турибмиз ва режим ортга чекинаётгани кундек равшан. Полковник Қаддафий мағлуб бўлганини қанчалик тез тан олса, шунчалик яхши. У ўз халқи ва мамлакати учун масъулдир ва буни қанчалик тезроқ тушунса, шунчалик яхши бўлади,- деди Лиам Фокс.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳам Триполидаги Қаддафий қароргоҳининг ўққа тутилиши ўз самарасини берганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG