Линклар

Sony корпорацияси 26 апрел куни тарқатган баёнотга кўра, 17 ва 19 апрел кунлар оралиғида PlayStation Network тармоғига хакерлик ҳужуми амалга оширилган ва бунинг оқибатида тармоқдаги миллионлаб фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланган бўлиши мумкин.

Sony мулозимлари хакерлик ҳужуми натижасида фойдланувчиларга тегишли электрон почталарнинг махфий пароллари, кредит карталар эгаларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

PlayStation Network тармоғининг 77 миллион фойдаланувчиси бўлиб, тармоқ турли хил ўйинлар, мусиқа ва фильмлари билан машҳур.
XS
SM
MD
LG