Линклар

Бухорода чақaлоқ сотган 20 киши жазоланди


Ўзбекистонда икки ой ичида болафурушликда айбланган иккита гуруҳ суд қилинди.

Ўзбекистонда икки ой ичида болафурушликда айбланган иккита гуруҳ суд қилинди.

Бухоро вилоятида чақалоқлар савдоси билан шуғулланиб келган 20 кишидан иборат жиноий гуруҳ устидан маҳкама жараёни ниҳоясига етди.

Newsuz.com сайтининг хабар қилишича, жиноий гуруҳ ўтган йилнинг 18 июнида бир чақалоқни 3 миллион 800 минг сўмга (2,2 минг АҚШ доллари) сотаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идораси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бухоро вилоят жиноий ишлар суди жиноий гуруҳ аъзоларини фирибгарлик, товламачилик, одам савдосида айбдор деб топиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Март ойида ҳам Тошкент шаҳар Жиноий ишлар суди ҳукми билан 12 киши чақалоқ сотганликда айбдор деб топилиб, 7 йилдан 10 ярим йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.

Регнум агентлигининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, Тошкент шаҳридаги бир неча туғруқхонада юрист бўлиб ишлаган 63 ёшли аёл етакчилигидаги жиноий гуруҳ 70 гўдакни ноқонуний равишда расмийлаштирган, 4 гўдакни эса хорижга сотиб юборган.
XS
SM
MD
LG