Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

Тошкент метрополитени бекатлар ёпилишини инкор қилди


Тошкент метро бекатларининг ҳар бири бетакрор меъморчилиги билан ажралиб туради.
Тошкент метро бекатларининг ҳар бири бетакрор меъморчилиги билан ажралиб туради.
Тошкент метрополитени вакили май ойида метронинг ўнта бекати ёпилиши ҳақидаги хабарларни бутунлай инкор қилди.

- Бу бўлмаган гап. Метро Марказий Осиёда ягона бўлсаю яна ёпиладими? Бу ҳақда умуман гап бўлиши мумкин эмас. Кечирасиз бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Сизга бошқа ҳеч нарса дея олмайман,- деди Тошкент метрополитени ходими.

Май ойида Тошкент метрополитенининг ўнта бекати, жумладан, Юнусобод йўналишининг жами олтита бекати ҳам ёпилиши режалаштирилаётгани ҳақида, Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги манбага таяниб uznews.net сайти хабар тарқатди.

Сайт тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев айланиб чиққан айрим бекатларда йўловчилар камлиги боис улардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан самарасиз эканини айтган.

Сайт маълумотига кўра, Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги “Минг ўрик”, “Юнус Ражабий”, “Абдулла Қодирий”, “Минор”, “Бодомзор”, “Ҳабиб Абдуллаев” бекатлари ва Чилонзор йўналишидаги “Пушкин”, “Миллий боғ” ҳамда “Тошкент” бекатининг Шимолий темир йўл вокзалига чиқиш бекатлари ёпилиши режалаштирилган.

Шунингдек, бу рўйхатда Ўзбекистон йўналишининг "Чкалов" бекати ҳам бор.

Метро бекатларининг ёпилиши натижасида тахминан 300 ишчи ўрни қисқариши мумкин.
XS
SM
MD
LG