Линклар

logo-print

Беларус мухолифатини қўллаган бизнесмен икки йилга қамалди


Ўтган йилнинг 19 декабрида ўтказилган президентлик сайлови пайтида Беларус мухолифатини қўллаган бизнесмен Дмитрий Бондаренко “оммавий норозилик акцияларини уюштирганлик”да айбланиб икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бондаренко президентликка мухолифат номзоди Андрей Санниковнинг сайлов олди кампаниясида иштирок этган эди.

27 апрел куни Санниковнинг ўзи устидан ҳам суд бошланди. “Оммавий чиқишларни уюштирганлик”да айбланаётган мухолифат етакчиси 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Жорий йилнинг 31 январ куни ЕИ ва АҚШ Беларусдаги сўнгги президентлик сайловидан кейин уюштирилган норозилик намойишида куч қўлланилгани ва мухолифатнинг президентликка номзодлари ҳибсга олингани боис Беларус раҳбари Александр Лукашенка ва ҳукуматнинг 150 расмийсига қарши қайта санкция жорий қилган эди.
XS
SM
MD
LG