Линклар

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқандда ўтказилган махсус рейд натижасида 91 килограмм героинни Россияга олиб кетаётган наркогуруҳ аъзоларини қўлга олишди.

Uzdaily.uz сайти маълумотига кўра, икки эркак ва бир аёл КIА маркали автомобил юкхонаси ва салонида 10 қоп пиёз орасига беркитилган 91 кг героинни Тожикистондан Ўзбекистон орқали Россияга етказишни режалаштиришган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, тергов-суруштирув ишлари бошланган.
XS
SM
MD
LG