Линклар

Россияда боласини сотишга уринган ўзбек аёли уч йилга қамалди


Россияда ўз чақолоғини 60 минг рублга сотмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси, 34 ёшли Лобар Каримова суд ҳукмига кўра, айбдор деб топилиб уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Сибкрай.ру сайтига кўра, Лобар Каримова 2010 йилнинг 23 август куни янги туғулган чақолоғини сотмоқчи бўлган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Лобар Каримова кичик ёшдаги икки боласи билан Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаб келган.

Учинчи боласи туғилгач Каримова ўзининг иқтисодий аҳволини ўнглаб олиш ниятида чақолоғини пуллашда ёрдам беришни сўраб ўзбекистонлик танишига мурожаат қилган.

Ўзбекистонлик таниши бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган ва Лобар Каримова ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG