Линклар

logo-print

Ливияда 30 мингга яқин киши қурбон бўлди


АҚШнинг Ливиядаги элчисига кўра, Ливия ҳукуматига қарашли қўшинлар ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувлар қурбонлари сони 30 минг кишига етган бўлиши мумкин.

Мамлакатдаги вазиятдан келиб чиқиб Триполини январ ойида тарк этган Жин Крец чоршанба куни журналистлар билан мулоқот чоғида Ливияда ўлганлар сони 10 мингдан 30 минг нафаргача бўлиши мумкин, бироқ аниқ рақам айтишнинг ҳозирча имкони йўқ, деди.

Чоршанба куни Триполига инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ фактларни ўрганиш мақсадида БМТ комиссияси етиб борди.

Шу куни Қаддафийга содиқ кучлар исёнчилар назоратида бўлган Мисирата шаҳрини замбараклардан ўққа тутди.
XS
SM
MD
LG