Линклар

БМТ ХК Сурия бўйича баёнот қабул қилолмади


БМТ Хавфсизлик кенгаши чоршанба кунги мажлисида кенгаш аъзолари Сурияда мухолифатчиларнинг оммавий намойишлари иштирокчиларига қарши шафқатсиз чоралар қўлланилаётганини қораловчи баёнот матни юзасидан бир фикрга кела олмади.

Баёнотда Суриядаги вазият юзасидан кескин фикрлар битилишига Россия, Хитой ва Ливан қарши чиқди.

"Франс-пресс" ахборот агентлигига кўра, Россиянинг БМТдаги вакили Александр Панкин мажлисда Сурияда мухолифат чиқишларининг бостирилиши халқаро тинчликка таҳдид солмайди, вазиятга ташқаридан аралашув эса, Сурияда фуқаролар урушига сабаб бўлиши мумкин, деган.

Хабарларга қараганда, чоршанба куни Суриядаги етакчи “Баас” партиясидан чиққанини яна 230дан зиёд сиёсатчи эълон қилди. Улардан кўпчилиги президент Башар Асадга қарши намойишлар марказларидан бирига айланган Дараа вилоятидан.

Куни кеча Сурия ҳукумати Дараага ҳарбий қўшин киритган эди.
XS
SM
MD
LG