Линклар

logo-print

Обаманинг метрикаси жамоатчиликка кўрсатилди


АҚШ президенти маъмурияти Барак Обаманинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини жамоатчиликка кўрсатди.

Гувоҳноманинг эълон қилиниши кейинги пайтларда Обама АҚШда туғилмаган, шунинг учун конституция бўйича унинг президентликка сайланишга ҳаққи йўқ эди, деган иддаоларнинг кучайиб кетаётганига жавобдир.

Обама чоршанба куни журналистлар олдида қисқа чиқиш қилар экан, миш-мишларни назарда тутиб, иқтисодиёт учун оғир бўлиб турган шу кунларда президент маъмуриятининг бундай “беъманилик” билан шуғулланишга вақти йўқ, деган фикрни билдирди.

2008 йили президентликка номзодли сифатида рўйхатдан ўтар экан, Обама метрикасини кўрсатган эди.
Кеча эълон қилинган батафсил гувоҳномада Обаманинг АҚШ таркибига 1959 йили кирган Ҳаваи штатида 1961 йили туғилганлиги ёзиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG