Линклар

logo-print

Қ.Ботиров ва бошқалар устидан суд эртага бошланади


Жалолобод вилоят прокуратураси қирғизистонлик ўзбекларнинг бир қатор лидерлари – Қодиржон Ботиров, Иномжон Абдурасулов, Абдураҳмон Абдуллаев, Муҳаммадрасул Абақжонов, Халилжон Худойбердиев ва Жавлон Мирзахўжаевлар устидан очилган жиноят ишлари бўйича терговни якунлади.

Бу ҳақда прокуратурадан олинган маълумотга таяниб. Фарғона.РУ сайти хабар қилди.

Тилга олинган ўзбеклар оммавий тартибсизликлар уюштиришда, сепаратчиликда, миллий, ирқий, диний ва минтақавий низо қўзғашда айбланмоқда.

Шунингдек, Қодиржон Ботировдан ташқари қолган 5 киши ноқонуний қуролли гуруҳ тузганликда айбланмоқда.

Сепаратчилик ва қуролли гуруҳ тузганликда айбланганлардан бири, ЎшТВ телекомпанияси соҳиби, ҳозирда қочқинликда яшаётган Халилжон Худойбердиев ўзига нисбатан эълон қилинаётган айбловларга муносабат билдирар экан, жумладан бундай деди:

-Жиноий иш, деб атайдиган ишнинг ўзи йўқ. Бировни ўлдирган, қароқчилик қилган, банда ташкил қилган деган гапларнинг ҳаммаси қуруқ гаплар.

Июн воқеаларини ўрганиш бўйича Миллий комиссия раиси Абдуғани Эркабаев қирғизистонлик ўзбеклар автономия талаб қилмаганини ўз вақтида тан олган эди.

Хабарларга қараганда, тилга олинган 6 ўзбек устидан суд 29 апрел куни Жалолобод шаҳар судида бошланади.

Судланувчилардан биронтаси ҳам шу кунда Қирғизистонда эмас. Таъқиблардан қочиб, шу кунда бошқа мамлакатларда қочқинликда кун кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG