Линклар

"Июн воқеасидан милиция фойда кўрди"


-Қирғизистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат жанубида ўтган йилнинг июнида бўлиб ўтган воқеалардан фойда кўрди, деди Қирғизистондаги “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” коалицияси раҳбари Динара Ошурахунова.

24.kg ахборот агентлиги хабарига қараганда, Ошурахунова Қирғизистон парламенти фракцияларидан бирининг мажлисида қилган чиқиши чоғида Ўш ва Жалолободда милиция ходимлари одамларни ҳеч қандай асоссиз ушлаб паспортларини тортиб олмоқда ва сўнгра қўлга олинганларнинг яқинларидан 500 доллардан пул талаб қилмоқда.

Ошурахуновага кўра, милиция ходимларининг бундай ноқонуний ҳаракатлари асосан маҳаллий ўзбекларга қаратилган.

У, шунингдек, жанубий вилоятлар аҳолисини айрим сиёсатчилар ва амалдорларнинг матбуотдаги чиқишларидаги миллатчилик руҳи ташвишга солмоқда, деган.
XS
SM
MD
LG