Линклар

Ўзбек депутати Роғун ГЭСи лойиҳасидан ташвишда


Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳи раҳбари Борий Алихонов Тожикистон энергетика ва саноат вазири Шерали Гулнинг Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан баёнотига жавобан “лойиҳанинг тўғон баландлиги ва станция қувватига доир параметрларига оид барча ташвишларимиз сақланиб қолади”, деди.

Депутат Алихоновнинг бу фикри жой олган мақоласини Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги эълон қилди.

Ўзбек депутати фикрича, тожик вазири Роғун ГЭСи бўйича халқаро экспертиза натижалари эълон қилинмай турибоқ, унинг натижаларини рад этмоқда.

Тожикистон энергетика ва саноат вазири Шерали Гул Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан 22 апрел кунги баёнотида станциянинг техник параметрлари экологик экспертиза ўтказилганидан кейин ҳам ўзгаришсиз қолади, деган эди.
XS
SM
MD
LG