Линклар

Ўзбекистонда жазо чоралари кучайтирилди


Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди.

Мазкур чоралар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 26 март куни маъқуллаган ва 26 апрел куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида” ги қонунда белгилаб қўйилган.

Янги қонунга кўра, маст ҳолда ёки ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқариш, йўлда қоидасини бузган ҳолда ҳалокат содир этиш, тезликни ошириш, светофор чироқлари талабига бўйсунмаслик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилган.

Расмий маълумотларга қараганда, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон бўйлаб 40 мингта йўл-тарнспорт ҳодисаси содир этилиб, қарийб 8 минг киши нобуд бўлган, тақрибан 41 минг киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG