Линклар

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги қамоқхона бошлиғи ва ёрдамчилари ҳибсга олинди.

Бунга ўтган ҳафта охирида юзлаб маҳбуснинг ер ости туннели орқали қамоқдан қочгани сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, Қандаҳор шаҳридаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган қамоқхона бошлиғи генерал Ғулом Дастгир дастлабки суриштирувдан кейин ҳибсга олинган.

Қандаҳор вилояти ҳокимлиги матбуот вакили қамоқхонанинг бир неча нозири қўлга олингани тасдиқлади, бироқ уларнинг исмини ошкор қилмади.

Ўтган якшанба куни аксари толиб жанггарилари бўлган қарийиб 500 нафар маҳбус ташқаридан кавланган бир неча юз метрлик ер ости туннели орқали қамоқдан қочган эди.

Бу сўнгги уч йил давомида Афғонистондаги қамоқхонадан маҳбусларнинг иккинчи марта оммавий қочишидир.
XS
SM
MD
LG