Линклар

logo-print

Одессада ўзбекистонлик наркофурушлар қўлга олинди


Украина Ички ишлар вазирлигининг Наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш бўлими ходимлари Одесса областида икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

“Униан” ахборот агентлигига кўра, ушланган шахслардан икки пакет героин ва кокаин топилиб мусодара қилинган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот вакили Юлия Чебаннинг журналистларга маълум қилишича, қўлга олинган шахслардан 100 грамм героин солинган пакет ва гиёҳвандлик моддалари тайёрланадиган қўлбола ускуна тортиб олинган.

Ҳибсга олинган ўзбекистонликларга нисбатан Украина Жиноят кодексининг 307-моддаси, 3-банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG