Линклар

Сурияда зўравонлик қурбонлари сони 500дан ошди


Доума шаҳридаги Сурия ҳукуматига қарши намойиш, 27 парел 2011 йил

Доума шаҳридаги Сурия ҳукуматига қарши намойиш, 27 парел 2011 йил

Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти олти ҳафтадан бери давом этаётган аксил-ҳукумат намойишларда 500дан зиёд одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганини маълум қилди.

“Sawasiah” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, президент Башар ал-Ассад режимига қарши уюштирилган намойишларда қатнашган мингдан ортиқ одам қўлга олинган ёки бедарак йўқолган.

Ташкилот пайшанба куни эълон қилган баёнотда “камида 500 киши ўлдирилгани тасдиқланди”, дейилади.

Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ташкилоти халқаро ҳамжамиятни Сурияда “қон тўкилишини тўхтатиш учун чоралар кўришга” чақирмоқда.

Баёнотда намойишлар ўчоғи бўлиб келаётган Дараа шаҳрида намойишчиларга қарши танклар ва артиллерия ишлатилгани “инсониятга қарши жиноят”га тенглаштирилган.

“Sawasiah” инсон ҳуқуқлари ташкилотига қамоққа ташланган суриялик инсон ҳуқуқлари фаоли, адвокат Муҳаннад Ал-Ҳассаний асос солган.
XS
SM
MD
LG