Линклар

Эшагию итига қўшиб, чўпонларни колбаса қилиб юборди

  • Абдулла Искандар

Анвар бобо мустақилликдан кейин ҳайкаллари йиқилган Ленинни пайғамабр, Сталинни эса пайғамбарнинг муовини, деб билишини айтади.

Анвар бобо мустақилликдан кейин ҳайкаллари йиқилган Ленинни пайғамабр, Сталинни эса пайғамбарнинг муовини, деб билишини айтади.

"Эркин микрофон"га Сурхондарёдан қўнғироқ қилган 84 яшар Анвар бобо мустақиллик йилларида Ўзбекистонда рўй берган ва рўй бераётган воқеъликни ана шундай жўн тасвирлади.


Анвар бобонинг ғазаби

Сурхондарëлик Анвар бобо 84 ëшда. “Ленин ва Сталин каби коммунист доҳийларни пайғамбар, деб биламан. Уларга тил теккизсак, Оллоҳ бизни жазолайди”, дейди Анвар бобо.

- Ўтган кун Сирдарëдан Мирзаев Очил деган одам нима тўғрисида гапирдида, мустақиллик тўғрисида. Шунга ўзимнинг муносабатимни билдирмоқчи эдим. Мустақил бўлганда, Лениннинг портретларини йиртдим, ҳайкалларини синдирдим, иттифоқнинг байроқларини ëқдим, деди. У Оллоҳнинг марҳамати билан жўнатилган Ленин бобомиз христианларнинг охирги пайғамбари бўладику у. Қандай қилиб у киши ëқди экан, дейманда.

Мустақилликни мақтайди у киши. Мустақиллик у кишига нима берди, демоқчи эдимда. Чорвадан дарак бўлмаса, ғалладан дарак бўлмаса. Егани техникани мойлайдиган мойни еб ëтган бўлса, Ҳозирги туғилган болалар ëнбошида бир сумка дарси билан юрса. Мустақилликнинг нимасини мақтайди бунинг?

Лениннинг мияси 1 кило 700 грамм келган, деб эшитаман мен. У кишининг (Мирзаев Очилнинг демоқчи - таҳр.) калласини кесиб ташласак, бир ярим кило келмайди ўзи. Ленин пайғамбарга тегинибдида у киши. Ленин бобомиз кунчиқиш томонни бармоғи билан кўрсатган. Душанбе томон, Қирғизистон томонларда бўлаëтган воқеаларни олдиндан кўра билган одам бўлганда. 70 йил бутун дунëни тебратиб турди Ленин бобомиз.

Сталин ҳам энди пайғамбарнинг муовинида энди. У ҳам Оллоҳ томонидан Оллоҳнинг марҳамати билан ерга тушган Оллоҳнинг берган бир соясида. Ўлган-кетган одамни у ëқдан бу ëққа судраб четга чиқариб ташлаганлар. Уларнинг арвоҳларини ўйламайдими, Оллоҳдан қўрқмайдими дейманда. Сталин ҳам, Ленин ҳам халқни фаровон яшатдику 70 йил. Бутун дунëни тебратиб турдику. Энди нима бўлаяпти Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери.

Агар кириб ўтирган хонангиз тўртбурчак бўладиган бўлса, дунëни фараз қилинг. Тўрт бурчагида ҳам Ўзбекистоннинг хотин-халажлари, келинлари, ëшлари юрибди. Бари изғиб юрибди. Бир хил Қозоғистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Дубай, Туркияларда сарсон бўлиб юрибди. Бутун фоҳишага айланиб кетдику Ўзбекистон мустақил бўлдим деб. Эрсиз туғиб чақалоқларни ташлаб келаяпти. Бозорларда прилавкаларнинг тагида, туалетларда ухлаб юрибди хотин-қизларимиз. Мустақиллик нима берди?

Чорва деган нарса ўзи 100 йил орқага кетди. Масалан, Шеробод районида Коммунизм деган колхоз бор эди. 56 мингта майда моли, 43 мингта қорамоли бор эди. Ҳар қайси чўпоннинг иккита-учтадан эшаги бор эди, бештадан ити бор эди. 56 мингта майда молдан ҳозир бировини ҳам тополмайди. Эшагига, итига қўшиб чўпонларнинг ўзини ҳам колбаса қилиб юбордими, манти қилиб юбордими бир бало бўлиб йўқ бўлиб кетди. Чўпон ҳам йўқ ҳозир, дейди сурхондарëлик Анвар бобо.


Каримов пенсияга чиқсин

дейди Анвар бобо сўзида давом этиб.

- Каримов бобомиз ҳам олишини олиб, бўлиши бўлди энди. Энди узун кўйлакни кийиб масжидга қатнайдиган вақти бўлиб қолди. Чойхоналарда ошвозлик қилиб ëтадиган вақти келди энди. Топширсаям бўларди энди. Шу Россияга қўшиб юбориш керакда, қулоқ солиб ëтиш керак пенсиясини олиб энди. Шундай вақти келиб қолди.

Озодлик: Каримов эшитиб турган бўлса, айтадиган гапингиз борми у кишига?

- Пахтани, ғаллани, пиллани, чорвани переписка қилмаслик керакда. Планни бажарди. У ëқдан сиëсат қилмаслик керак, оғзаки топшириқни бермаслик керак. Ҳақиқий борини халққа беришга ҳаракат қилиш керак. Масалан 7 миллион ғалла тайëрладик деди. Шу 4 миллион бўладиган бўлса, шу 4 миллионни халққа берсин. Халқ тўқ яшайди. Ўзбекистоннинг тилласини четга чиқармасдан ҳеч бўлмаса бир суткалик тилласини Ўзбекистоннинг халқига харажат қилгудай бўлса, Ўзбекистон халқининг итининг товоғигача тилла бўлиб кетиши мумкин эди. Қаëққа кетаяпти бу олтинлар бобой? Халқни бунчалик ҳам турмага ташламаслик керакда бобой, дейди Каримовга мурожаат қилиб Анвар бобо.


Қашқадарëда ëмғир дуоси ўқилмоқда

Ëмғир кута-кута чарчаган қашқадарëликлар ëмғир дуоси ўқиб ирим- сиримларни қилмоқда, дейди Озодликнинг қамашилик мухлисларидан бири.

- Мен Қашқадарë Қамашиданман. Ëмғир ëғмаяптида. Қурғоқчилик. Ëмғир дуосини одамлар устига клëнка ëпиниб борар экан, кейин устидан сув сепар экан. Кейин садақа берар экан. Беш-олти киши шундай бўлгандан кейин йиғилишиб шу нарсани ейишар экан. Масалан нон, кимдир нимадир беради. Мана шундай иримлари бор экан. Гап фақат иримда эмас. Об-ҳаво нима учун бундай бўлаяпти? Ëмғир май ойида ëғади деган гаплар бор. Мана шулар ҳақида ҳам агар иложи бўлса. Кейин фақат бу йил эмас янаги йил ҳам об-ҳаво шундай бўлармикан, деган фикрлар одамни қийнаяптида. Мана шу ҳақда эшиттиришларингизда айтиб ўтсаларингиз. Об-ҳаво бундай ўзгариб бораяпти. Бу йил қурғоқчилик келадими ë умуман ëмғир ëғмайдими, мана шуни эшиттиришларингизда айтиб ўтсаларингиз девдим, дейди қамашилик суҳбатдош.


Ишсизга айланган тошкентлик шарқшунос

Ўзим олий маълумотли шарқшуносман, аммо расман ишсизман ва эътиқодим боис тазйиқ остидаман, дейди Тошкентдан қўнғироқ қилган йигит.

- Расмий ишсизман. Ўзим шарқшуносман. Шарқшуносликни битирганман. Ишсизман. Қаëққа борсангиз, ишга олмайди. Кўп томонламада. Нима дейди диний айбиям бор, бошқасиям бор. Дипломим чанг босиб ëтибди. Шунча йил ўқидик, бошқа қилдик. Оддий мисолда. Ўшанга гоҳида туриб-туриб жаҳлим чиқиб бор ҳақиқатни гапириб ташлай дейманда, барибир яна давлатдан чўчиш ҳисси бўлиб гапирмайман. Кўп информацияни сизлардан бошқа тўғри жойдан топа олмайман аслини олганда. Кўп нималарни иложи борича қидираман. Раҳмат каттакон. Соғ бўлинглар. Ишингларга ривож берсин, дейди ҳозирда ишсиз бўлган тошкентлик шарқшунос йигит.


Санкт Петербургдаги наманганлик таксичи ëрдамга муҳтож

“Бундан 7 ой олдин Намангандан Петербургга келиб 70 минг рублга машина олиб таксичилик қилиб юрувдим. Автоҳалокатга учрадим, аммо врачлар ëрдам бермаяпти”, дейди ўзини Абдурасул Тиллабоев деб таништирган ҳамюртимиз.

- Мен ўзим асли Наманганданман. Наманганнинг ўзидан, центридан. Мен Ленинградга келиб бу ерда енгил машина минаëтган эдим. Бирданига аварияга учраб қолдим. Бу ерда ҳозир ўз уйимизга Ўзбекистонга бориб лечение оласиз, дейишаяпти. “Лечениени бу ерда оладиган бўлсангиз, катта пул керак бўлади. Сизнинг пулингиз йўқ экан. Сизда страховка йўқ экан” дейишаяпти. Шунга мен ëрдам сўраб сизларга телефон қилган эдим соғлиғимни тиклаш учун. Ҳозир ўнг қўлимнинг елкаси синган. Ҳозир уйга кетай десам, билет олгани пулим йўқ. 7300 сўм экан авиабилет. Кетмай десам, елкам синган, оғриб мана тўртинчи кун оғриқ тортиб юрибман. Кимдан ëрдам сўрашни билмасдан сизларга мурожаат қилаяпман.

Озодлик: Қанақа авария бўлдингиз? Бировнинг орқасидан урдингизми ë бировни босиб кетдингизми?

- Машина менга келиб урилиб кетдида. Рўпарамдан келиб урилиб кетди. Машина ҳозир авария штраф стоянкада. Ҳали у нарса ҳам қилингани йўқ. Кимдан штраф ҳали ҳал қилингани йўқ. Шундай бўлса ҳам мен уйга кетишим керак. Ҳозир машинадан кўра ўзимнинг соғлиғим биринчи ўринда турибди.

Озодлик: Машинани неча пулга олгандингиз?

- 70 мингга.

Озодлик: Бола-чақа борми?

- Уч нафар қизим бор.

Озодлик: Болалар қаерда?

- Улар Ўзбекистонда. Келганимга етти ойдан ошиқроқ бўлди, дейди ўзини Абдурасул Тиллабоев деб таништирган ҳамюртимиз.


**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG