Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги 64/36-сонли қамоқхонада сақланаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид “колония тартибини бузганлиги” учун жазо карцерига ташланди.

Бу ҳақда Озодликка журналистни кўриш учун борган акаси Обид Сайидов маълум қилди.

- Майорнинг олдиларига кирдим. Фамилиямни, отимни, адресимни ëзиб олдилар. “Нарушение қилиб қўйибди. Бўйнига тан олди”, деб айтдилар ўша майор менга. “Қанақа тартибни бузибди?” десам, бу уларнинг ички иши эканда. Шунақа тартиб бор экан. Майорнинг айтишлари бўйича, менинг акам, “Нарушение қилиб қўйдим”, деб айтган экан,- деди Обид Сайидов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Дилмурод Саййид қамоқхонанинг жазо карцерига ташлангани юзасидан ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига шикоят аризаси жўнатган.

Дилмурод Саййид 2009 йил 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

У ва яна уч шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш, қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйиш моддалари бўйича айбланиб, маҳкамага тортилган.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди 2009 йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган, 11 сентябр куни туман аппеляция суди бу ҳукмни ўзгартирмади.

2010 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди чиқарган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
XS
SM
MD
LG