Линклар

Дилмурод Саййид карцерга ташланди

  • Ҳасанжон

Журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид.

Журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид.

Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган журналист “колония тартибини бузганлик”да айбланаётганини унинг яқинлари маълум қилди.


Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги 64/36-сонли қамоқхонада сақланаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййидни кўргани борган акаси Обид Сайидов Озодлик билан суҳбатда қамоқхона маъмурияти журналистни "ички тартибни бузганликда" айблаётганини гапириб берди.



Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Дилмурод Саййид қамоқхонанинг жазо карцерига ташлангани юзасидан ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига шикоят аризаси жўнатган.

Дилмурод Саййид 2009 йил 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

У ва яна уч шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш, қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйиш моддалари бўйича айбланиб, маҳкамага тортилган.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди 2009 йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган, 11 сентябр куни туман аппеляция суди бу ҳукмни ўзгартирмади.

2010 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди чиқарган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
XS
SM
MD
LG