Линклар

Марокашда 14 одам портлаш қурбони бўлди


Марокаш Ички ишлар вазирлиги Марокаш шаҳридаги хорижлик сайёҳлар билан гавжум кафеда рўй берган портлаш оқибатида 14 киши ўлгани, 20 нафари яраланганини хабар қилди.

Давлатга қарашли “МАР” ахборот агентлигига кўра, Вазирлик баёнотида портлаш “жиноий ҳаракат” деб бахоланган.

Хабарларга кўра, қурбонлар орасида хорижликлар ҳам бор. Ички ишлар вазирлиги портлаш тафсилотлари ҳақида бошқа маълумот эълон қилмади.

Марокаш туристлар кўп борадиган шаҳар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG