Линклар

Чеченистон раҳбари айбловларни инкор этди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикада амалга оширилган қотилликларга ўзининг алоқаси борлиги тўғрисидаги айбловларни инкор этди.

Кеча у “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Олег Орлов устидан ёзган шикоят аризасини кўриб чиқаётган Москва судига видеоалоқа орқали кўрсатма берди.

Қодиров Орловни инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Наталья Эстемированинг ўлими учун жавобгар, деган деб судга берган.
Судьянинг саволига жавоб берар экан, Қодиров Эстемировани “ҳеч қачон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмаган”, деди.

Агар суд Орловни айбдор, деб топса уч йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мемориал маркази раҳбари Эстемировани Қодиров ўлдирган деган эмас, балки республикада қонунни менсимаслик атмосфераси яратгани учун Эстемированинг ўлими учун Қодиров ҳам жавобгардир, деган эди.
XS
SM
MD
LG