Линклар

Арманистон мухолифати митингига 4000 киши йиғилди


Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида пайшанба куни мухолифат ўтказган акцияда камида 4 минг киши иштирок этди. Йиғилганлар навбатдан ташқари парламент ва президент сайловларин ўтказишни талаб қилди.

Кечаги митинг сўнгги уч йил ичида Ереваннинг марказий майдонида илк бор ўтказилган мухолифат митингидир.

2008 йилнинг мартида бўлиб ўтган митинг чоғида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берган, 10 киши нобуд бўлиб, 250 нафардан зиёди яраланган эди ва ўшандан буён бу майдонда мухолифатчиларнинг йиғилиши тақиқлаб қўйилганди.

Кечаги акцияни Арманистоннинг собиқ президенти, ҳозирда мухолифатдаги Арман миллий конгресси раҳбари Левон Тер-Петросян бошқарди.
XS
SM
MD
LG