Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлигида раҳбар ўзгармоқда


АҚШ президенти Барак Обама Мудофаа вазири лавозимига ҳозирда Марказий разведка бошқармаси директори Леон Панетта номзодини кўрсатди.

Марказий разведка бошқармаси директори лавозимига эса, Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари қўмондони генерал Дэвид Петреус номзоди кўрсатилди.

Шунингдек, тажрибали дипломат Райян Крокернинг АҚШнинг Афғонистондаги элчиси лавозимига тайинланажаги хабар қилинди.

Президент кўрсатган номзодлар АҚШ Сенати тасдиғидан ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG