Линклар

Марокашдаги портлаш - террорчилар иши


Марокаш расмийларига кўра, 15 кишини нобуд қилган портлаш террорчилар амалга оширган жиноятдир. Қурбон бўлганлардан 6 нафари Франция фуқароларидир.

Марокаш шаҳридаги хорижлик сайёҳлар билан гавжум кафеда рўй берган портлаш оқибатида ўлганлардан ташқари 20 киши яраланди.

Марокаш ҳукумати расмий вакили Холид Носирий “портлаш ортида айнан қандай кучлар тургани тўғрисида гапиришга ҳали эрта, лекин бу террорчилар ҳужуми экани аниқ”, деди.

Марокашнинг Марокаш шаҳри Мағрибдаги сайёҳлар кўп борадиган шаҳарлардан биридир.

Марокашда энг сўнгги йирик террор ҳужуми 2003 йили Қасабланкада амалга оширилган ва 40 дан зиёд киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG