Линклар

АҚШ. Довул қурбонлари 300 нафарга етди


АҚШнинг жанубий штатларида сўнгги кунларда эсган кучли довул қурбонлари сони камида 300 кишига етди.

Табиий офатдан Алабама штати энг катта зарар кўрди. Бу ерда камида 162 киши ҳалок бўлди. Расмийлар бу рақам янада ўсиши эҳтимолини соқит қилмаяпти.

Бу сўнгги 40 йил ичида энг кўп ўлимга сабаб бўлган довулдир. Довулдан 6 та штат зарар кўрди.

АҚШ президенти Барак Обама Алабама штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Оқ Уй тарқатган хабарга қараганда, президент бугун Алабамага боради.
XS
SM
MD
LG